Инсон танасининг 80% сувдан иборат. Агар танадаги сув мувозанати бузилган бўлса ёки сувнинг турғунлашуви рўй берса, унинг ўзини ўзи тозалайдиган сифати паст бўлади ва шунда касалликлар пайдо бўлади. Танангизни табиий ҳодисалар билан солиштиринг: сув етишмовчилиги ерни чўлга айлантиради, инсонда эса қуруқ тери аломатлари, ёриқлар пайдо бўлади ва мушаклар сусаяди. Сув турғун ҳолатда бўлганда эса, у ботқоққа айланади. Инсон танасида токсинлар тўпланади, иммунитет пасаяди. Гўзал бир тоғли шаршарани ёки шивирлаётган оқимни тасаввур қилинг. Улардаги сув қандай пок ва чиройли! Агар сув мувозанати уйғун бўлса, сизнинг танангиз ажойиб бўлади ва энергия билн тўлади.
Сувни қандай ичиш керак?
Танангиздаги қулай муҳитни яратиш учун унга доимо тоза сувни етказиб бериш керак, бунда танада тарқалган тоза сув уни тозалайди ва уни энергия билан тулдиради. Хар бир инсон учун кунига ичиладиган сувнинг уз миқдори мавжуд. Бу шунингдек, ташқи омилларга боғлиқ. Иссиқ иқлим шароитида ўртача иқлим шароитдагидан кўра, одамлар кўпроқ турли ҳилдаги ичимликлар ичишади.
Танангизни диққат билан тингланг! У айнан сиз учун керакли бўлган тоза сув миқдорини айта олади. Эсингизда бўлсин, сув яхши сифатга эга бўлиши керак, шунда унинг таъми ҳам ёқимли бўлади. Бундай ичимликни ичиш ҳақиқий завқ келтиради!
Сувни шошқалоқсизликсиз, кам-кам ютиб, завқ билан ичинг. Сувнинг ҳарорати ҳам танангизнинг ҳолатига боғлиқ. Кўпинча ҳона ҳароратидаги стакан сувни ичмоқчи бўлсангиз – демак танангиз мувозанатлангандир. Агар сиз муздек сувни ичмоқчи бўлсангиз – танангизнинг қаеридадир ёнғин ва сиз уни ўчиришингиз лозимдир. Иссиқ сувни ҳоҳлаганингизда – қиш фасли бўлиш-бўлмаслигига қарамасдан, танангиз сал совуқ қолган бўлиши мумкин.
Сувни қачон ичиш керак?
Ҳар қачон чанқаганингизда сув ичинг.
Эрталаб уйғонганингизда – бир стакан сув ичинг, ва шунда сиз кучга кириб, ажойиб кайфиятда бўласиз, ҳазм қилиш жараёнларини бошлаб юборасиз, ярим соатдан кейин эса, сизнинг нонуштангиз яхши ҳазм қилинишига ва танангиз фойдали моддалар билан тўйинишига амин бўласиз.
Баъзи шифокорлар овқатланиш пайтида сув ичишни тавсия этишмайди. Бироқ, бу яна мустақил танланади, ва танавул қилинадиган овқат ҳамда ҳазм қилиш тизимининг ҳолатига боғлиқ.
Овқатланишдан ярим соат олдин бир стакан сув ичинг, аммо зўрлаб эмас, ҳохиш билан ичинг. Шундай қилиб, сиз нафақат ошқозон-ичак трактини жиддий озиқ-овқат учун таййорлайсиз, балки ичакни, лимфатик ва қон айланиш тизимини ҳам тозалайсиз.
Овқатдан кейин ҳохиш бўлса сув ичинг. Албатта, агар сиз ўткир ёки шўр нарса истеъмол қилган бўлсангиз, унда сув ичиш керак. Ўз ҳохишингизни рад этманг. Сув ортиқча миқдордаги тузларни ва бирваракайига танадаги “ботқоқларни”, агар улар вужудга келган бўлса, чиқариб ташлайди.
Сув ичишнинг 10 сабаби
1. Сув қувват беради ва стрессни йўқотади. Яхши ичимлик суви таркибида кўплаб фойдали элементлар мавжуд, бироқ ҳужайрали энергетик алмашинув бундан ҳам муҳимроқ омил хисобланади. Сиз бир вақтнинг ўзида танангиз “батареяларини” тўлдирасиз ва кераксиз кучланишни олиб ташлайсиз.
2. Сув бошқа озуқа моддаларининг яхшироқ ассимилятсия қилинишига ёрдам беради, танани уларни қабул қилишига таййорлайди.
3. Токсинларни чиқариб ташлайди – терлаш ва сийдик орқали тозалайди.
4.. Сув ортиқча ёғларни олиб ташлашга ёрдам беради, самарали метаболик жараёнларни тетиклайди.
5. Сув сизни чиройлироқ қилади, тери, сочлар ва тирноқлар, бутун тана ҳолатини яхшилайди.
6. Тоза сув буйрак функциясини яхшилайди ва тошлар, туз бирикмаларининг шаклланишига тўсқинлик қилади.
7. Сув ошқозон-ичак жараёнларини яхшилайди, ичакни ва бошқа овқат ҳазм қилиш органлаини таъмирлайди.
8. Юқори сифатли сув қон томирларининг артериал босимини нормаллаштиради, юрак-томир тизимининг фаолияти яхшилайди.
9. Сув ҳаракатланиш аппарати, яъни умуртқа поғонаси, суяклар, бўғимлар, мушаклар ва скелет суяклари ишини яхшилайди.
10. Сув бош оғриғини олиб ташлайди, ва мавжуд тарангликни олиб, сизни тинчлантиришга имкон беради.
Зарарли аралашмалар, радиоактив моддалар ва озиқ-овқат қўшимчалари бўлмаган тоза ичимлик сувини ичиш муҳим аҳамиятга эга.
Соғлигингиз учун ичинг!